Стол тенниси: ХII РЕСПУБЛИКА ТУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ

Тошкентда стол тенниси бўйича “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кубоги учун ХII республика турнири ташкил этилди.

Ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёс. Мамлакатимизда ташкил этилаётган турли мусобақалар ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда муҳим омил бўлмоқда.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кубоги анъанавий турнири ҳам ана шу мақсадга хизмат қилмоқда. Бугунги кунда юртимизда стол тенниси билан ўн тўрт мингдан зиёд ўғил-қиз мунтазам шуғулланмоқда. Мазкур мусобақада юртимизнинг барча ҳудудидан ўн икки ёшгача бўлган 56 нафар ўғил-қиз иштирок этди.

– Стол тенниси билан тўрт йилдан буён шуғулланаман, – дейди андижонлик Гулчирой Турғунова. – Вилоятимизда спортнинг ушбу турига қизиқувчи ёшлар жуда кўп. Дарсдан сўнг тенгдошларим билан шаҳримиздаги “Баркамол авлод” болалар марказининг стол тенниси тўгарагига қатнаймиз.

Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Тошкент вилояти вакили Озод Пардаев олтин, самарқандлик Умид Норқулов кумуш, фарғоналик Миршоҳид Жалолов бронза медални қўлга киритди. Жуфтликлар ўртасида наманганлик Нодирбек Маҳмудов ва Отабек Усмонов ғалаба қозонди.

Қизлар орасида Тошкент вилоятидан Меҳринисо Норқуловага тенг келадиган рақиб топилмади. Наманганлик Сайёра Абдухалилова иккинчи, бухоролик Норжон Ғиёсова учинчи ўринни эгаллади. Жуфтлик баҳсларида Тошкент вилояти вакиллари Меҳринисо Норқулова ва Шаҳрина Абдураҳимованинг қўли устун келди.

Т.ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Қўлини тийганнинг мижжалари соғлом

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: