УМУРМИ, УМИРМИ ЁКИ УМР

Учинчи синфда ўқийдиган укамнинг, “Опа дарсимни қилишинг” деб орқамдан ғингшиб юришидан қутилиш учун зўр баҳона топганимдан мамнун бўлиб, “Бўлди энди биринчи синф эмассан, уйга вазифаларни ўзинг қил” деб қутулиб қўяқолдим.

Дарсдан қовоғи икки қарич осилиб келган укам, дадамнинг “Нега тўрт оласан, коптокнинг кетидан чопгунингча дарсингни қилсанг нима қилади” деб дакки беришидан қутулиш учун мени айбдор қилди-қўйди. Икковимиз бирдек гап эшитганимиздан сўнг, шу тушмагур тўртнинг “жамоли”ни кўриш ниятида дафтарни қўлимга олдим.

Ўқитувчиси ҳам дафтарни қулупнайдек қизартириб “Ҳуснихатинг жуда хунук, имловий хатоларни тузат”, дея ярим варақни тўлдириб ёзиб берибди. Ўйлаб-ўйлаб “Хато ёзган сўзларингнинг тўғрисини қўлинг чарчагунича кўчирасан” деб чиқиб кетдим. Келсам катта ишни қилиб қўйгандек мамнун қараб турган укам, дафтарини менга тутқазди. Текшириб кўрсам, яна хато, энг аламлиси уч варақ эканлиги. Бисотимдаги барча “ширин” гапларни эшитган укам “Устозим шундай тўғирлаб берган экан-да” деб ичидан ғўлдираб қўйди. Ишонмай қарасам ростдан шундай. Укамнинг “умур” деб ёзган сўзини ўқтувчиси “умир” деб ўзича тузатиб қўйибди. Мен ҳам шубҳаланиб қолдим: “Умурми, умирми ёки умр?”

Елена ЧУЙАНОВА,

ЎзМУ талабаси

Яна ўқинг:  Психолог кундалигидан

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: