ОРТИҚЧА ВАЗНДА ФОЙДАЛИ
Бу сабзавот таркибидаги витаминга ўхшаш модда бетаин организмда оқсилларнинг ўзлаштирилишини яхшилайди. Ёғлар алмашинувини фаоллаштиради. Жигар ҳужайрасининг тикланишида ҳам бетаин моддасининг аҳамияти катта.
Сабзавотлар ичида лавлаги таркибида йод моддаси кўплиги билан юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Бу эса ортиқча вазннинг олдини олади. Шунингдек, лавлаги пешоб ҳайдовчи, ични юриштирувчи хусусиятга эга. Меъда-ичак тизими фаолиятига ҳам лавлаги ижобий таъсир этади. Аммо бу сабзавот таркибида 12 фоизгача қанд моддаси (сахароза) мавжуд. Фақатгина лавлагида 1 фоизгина клетчатка ва бироз кўпроқ пектин бор.
Унинг таркибида органик кислота кам. Шу сабабли лавлаги таркибидаги шакар ичакларда кечадиган бижғиш жараёнини кучайтиради ва сургидай таъсир этади. Ортиқча вазнга эга инсонлар лавлаги баргини салат ва шўрваларга солиб истеъмол қилишлари зарур. Лавлаги баргини шўрвага солиб пишириш керак. Майонез солинган лавлагили салат айниқса оммалашган. Аммо у ҳам картошкага ўхшаб совуқлик ҳисобланади. Шу сабабли совуқ иқлимли мамлакатларда ёки қишда унга қиздирувчи саримсоқпиёз, шолғом, зира, шивит, кашнич, денгиз тузи ва занжабил қўшиш керак. Чунки, совуқлик ҳосил қилувчи маҳсулотлар организмда шиллиқ модда ҳосил қилади. Бу эса иммунитетни тушириб, организмни касалликларга чидамсиз қилади.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА,
1-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси