Kulgu-shifo (2015-43)
– Одамларга мазза, таътилга чиқишади, мириқиб дам олишади.
– Сенга-чи, таътил йўқми?
– Йўқ, ҳеч қаерда ишламайман-ку?!
Ўқитувчи ўқувчига:
– Сенга битта олмахон, кейин яна 2 та олмахон, кейин яна 3 та олмахон берсам нечта олмахон бўлади?
– 7 та.
– Диққат билан эшит, 1 та олмахон, 2 та олмахон, 3 та олмахон, нечта олмахон?
– 7 та.
– Бундай қиламиз. 1 та олма плюс 2 та олма плюс 3 та олма, нечта олма?
– 6 та.
– Хайрият! 1 та олмахон, 2 та олмахон, 3 та олмахон, нечта олмахон?
– 7 та.
– Нимага???
– Уйда битта олмахоним бор.