Жамғарма фаолиятидан (2012/52)
Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси Жиззах шаҳри 8-сонли мактабда жами 162 нафар мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. Кўрик давомида ўқувчиларга “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” ва “Қариндошлар ўртасида никоҳ нима учун хавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Қоровулбозор туманидаги ҳарбий қисмда жами 210 нафар ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Нукус шаҳри 17-сонли ва 27-сонли мактабларда, 1-сонли Академик лицейда ўсмир қизларни ҳаётга тайёрлаш мавзусида жами 361 нафар ўқувчи қизлар учун давра суҳбати ва маърузалар ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Мирзаобод тумани “Р. Бўриев”, “Бўстон”, “Файзобод”, “Гулистон” ҳамда “Болдир” маҳаллаларида жами 529 нафар аёллар, болалар ҳамда фертиль ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси вилоятнинг Конизор, Меҳнатобод, Дўстлик, Бўзала, Хонариқ ҳамда Холматобод ҳудудларида жами 298 нафар аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий кўрикдан ўтганларнинг 95 нафарини ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ташкил этди. Ўсмир қизлар учун кўрик давомида ўқувчиларга “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари” ва “Қариндошлар ўртасида никоҳ нима учун хавфли?” мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.
Аббосжон Эргашев,
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси