ОРЗУЛАР ҚАНОТИДА

Бугунги кунда биз ёшларга яратилган шарт-шароит туфайли кўплаб тенгдошларим хорижий давлатларда таълим олиш имконига эга бўлмоқда. Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ака-опаларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтишмоқда. Уларни кўриб қувонасан киши.

Келажакда мен ҳам халқаро тилларни мукаммал ўрганиб юртим равнақига ўз ҳиссамни қўшсам. Ана шу мақсадда хорижий тилларни ўрганишга астойдил киришганман. Ўқувчининг мукамммал билим олиши, унинг камол топиши кўп жиҳатдан қалби дарё, меҳрибон, ўз касбининг фидойилари бўлмиш устозлар меҳнатига боғлиқ. Бу борада уларнинг масъулияти янада катта аҳамиятга эга. Зилола Ачилова раҳбарлик қилиб келаётган “Дилбар сервис” ўқув марказида хорижий тиллардан сабоқ берувчи устозлар шундай фидойи ўқитувчилар сирасига киради. Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган мазкур ўқув маркази ўз иш фаолиятини анча йиллардан буён давом эттириб келмоқда. Ўқув даргоҳи ўзининг озодалиги ва шинамлиги билан алоҳида ажралиб туради. Синф хоналарининг ҳар бири нафис гулли, бежирим дарпардалар билан безатилган. Ўқув маркази раҳбари Зилолахоннинг тиниб тинчимаслиги бежизга эмас. Ахир катта бир жамоага раҳбар бўлиш, айниқса, аёлдан фидойилик, эпчиллик, ўз вақтида қувноқлигу сергакликни талаб этади. Ўқув даргоҳида дарсларнинг замона­вий педогогик технологиялар асосида ўтилиши, устозларнинг ма­ҳо­рати туфайли кўплаб ўқувчилар салмоқли ютуқларга эришмоқда. Мазкур ўқув марказида ёш қизларга турли хорижий тиллардан ташқари европа ва миллий таомлар тайёрлаш сирларини, бичиш-тикиш, тўқиш каби ҳунарларни ўргатиб келишади. Айниқса, устозларнинг қунт билан сабоқ беришларини алоҳида эътироф этсак арзийди. Кўп йиллардан буён хорижий тиллардан сабоқ бериб келаётган тажрибали педагог Мавлуда опа Ачилованинг дарс ўтиш услуби осон ва тушунарлилиги билан аҳамиятлидир.

Юртнинг эртанги келажаги бўлган биз ёшларнинг касб-корли бўлиш, бир ишни бошидан тутиш, чуқур илм эгаллаш, шунинг­дек, хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишимиз юқори. Давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароит негизида ҳам ёш авлодни келажакда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, ватанпарварилик руҳида камол топтириб, юрт хизматига камарбаста ёшлар этиб вояга етказишдек эзгу мақсад мужассам.

Муниса РАЗЗОҚОВА,

Сергели тумани 305-умумтаълим мактабининг ўқувчиси

Яна ўқинг:  Ҳаётнинг АЗИЗ НЕЪМАТИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: