МУЛЬТИМЕДИА ВОСИТАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Фан-техника ва тараққиёт асри бўлмиш ҳозирги даврда барча соҳаларга янги инновацион технологияларнинг кириб келиши натижасида жадал суръатлар билан ўсиш кузатилмоқда. Мамлакатимиз таълим тизимини ислоҳ қилиш, малакали кадрларни тайёрлаш масалаларида ҳам ана шундай илғор педагогик усуллардан кенг фойдаланилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан таълим сифатини ошириш билан бир қаторда, ўқувчининг ўзлаштириш самарадорлигини ҳам юксалтиради.

Умумий ўрта таълим мактабларининг кўпгина ўқув фанлари учун электрон дарслик ва мультимедиа воситалари яратилган бўлиб, ўқув жараёнини компьютерлашган муҳитда ташкил этиш ўқув материаллари кўргазмалилигини оширади.

Компьютердан таълим жараёнида самарали фойдаланиш фан ўқитувчилари фаолиятида ўқув машғулотларини технологиялаштиришда ёрдам бериш билан бир қаторда мавзуларни тўлиқ ёритиб беришга, дарсларни ўқувчилар билан ҳамкорликда ташкил этишга имкон яратади. Бу эса ўз навбатида ўқувчиларни индивидуал тарзда кузатишга ёрдам беради.

Бунинг натижасида ўқитувчининг асосий эътибори ўқувчига қаратилади. Ундан ташқари дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда ўқувчилар мавзу юзасидан мустақил равишда маълумотлар олиши, фойдаланиши мумкин бўлади.

Компьютерлашган тизим асосида ташкил этиладиган дарсларда маълумотлар аниқ, равон тилда берилиши, иложи борича кўргазмали дастурларнинг бўлиши, мавзунинг ранг-баранглиги унинг янада сифатли бўлишини таъминлайди.

Янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиладиган дарсларда ўқув жараёнининг бир неча тури мавжуд. Кўргазмали слайдлар – ўқувчиларга мураккаб мавзуларни ўзлаштиришга қулайлик яратади.

Ўргатувчи – дастурий тренажёрлар дидактик восита вазифасини бажаради. Улар ўргатиш билан биргаликда ўқувчиларга ўз-ўзини баҳолашда ва хатосини англашда ҳам муҳим ёрдамчи бўлиб хизмат қилади. Уларга ўқув фанларини асосий мақсадини ёритган тест ва ўйин дастурларини киритиш мумкин.

Дастурий – назорат воситалари – тест, топишмоқ ва бошқотирмалардан дастурлаштирилган тарзда фойдаланиш – барча ўқув предметларининг асосини ташкил этади. Ўқувчида мавзуларни мустаҳкамлаш, ўзлаштириш сифатини кўтариш мақсадида ушбу воситаларни яратиш ва тадбиқ этиш мумкин. Улар тест жавобларини топиши, балл йиғишлари ва компьютернинг баҳолаш мезони асосида баҳоланишлари кўзда тутилади.

Қўшимча тарзда топишмоқ ва бошқотирмаларнинг тавсия этилиши ўқувчининг тўплаган балларини янада ошириш учун хизмат қилади. Мавжуд топишмоқлар ва ўйинлар ўқувчининг ўтилган ва маълумотга эга бўлган мавзулари юзасидан тайёрланган бўлиб, маълум вақт оралиғида жавоб бериш талаб этилади.

Яна ўқинг:  Тарихимиз кўзгуси

Таълимий ўйинлар ва билимни ривожлантирувчи дастурлар каби машғулотлар асосан кичик ва ўрта мактаб ёшидаги ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унинг таркибига ўйинларнинг дастурлаштирилган интерфаол дастурлари киради.

Таълимий ва тарбиявий максадга йўналтирилган ўйин дастурлари жараёнида болалар ўз ақлий тафаккурларини кенгайтирадилар.

Бу ўйинлар ўқувчидаги психологик хусусиятларини кучайтиради яъни диққат, хотира фаолиятини фаоллаштиради, эркин фаолиятни таъминлайди ва уларда компьютер саводхонлигини ортишига ёрдам беради.

Озода ХАЖИЕВА

Зарафшон САЛАЕВА

Урганч шаҳар 14-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчилари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: