ЯНГИ НАНОГЕНЕРАТОР

Висконсин-Мэдисон университети муҳандислар гуруҳи ва уларнинг хитойлик ҳамкасблари автомобиль шинаси ишқаланишидан қувват оладиган наногенераторни ишлаб чиқишди.

Махсус наногенератор ва ўйинчоқ “Jeep” модели билан қуролланиб олган тадқиқотчилар жараёнда қандай қилиб қувват ишлаб чиқарилишини кўрсатиб беришди. Қувватдан келажакдаги катта ҳажмли автомобилларнинг ёқилғи самарадорлигини оширишни таъминлаб берадиган электр пайдо бўлди.

Наногенераторнинг ишлаш принципи йўл сирти ва автомобиль ғилдираги оралиғида алмашиб турган электр кучидан қувват олувчи трибоэлектр эффекти (икки турдаги объектнинг ўзаро алоқаси ёки ишқаланишидан пайдо бўладиган электр заряди)га асосланади.

Висконсин штати университетининг муҳандислик бўйича доценти Сюдонг Ваннинг маълум қилишича, автомобиль ғилдираги ва йўл сирти орасидаги алоқа пайти пайдо бўладиган ишқаланиш вақтида тахминан 10 фоиз ёнилғи сарфланади.

Дастлабки синовлар вақтида концепцияни намойиш қилиш мақсадида Ван ва унинг ҳамкасблари светодиод фарали ўйинчоқ автомобилдан фойдаланишди. Ёруғлик манбасини қувватлаб туришга керак бўлган электр миқдорини ишлаб чиқариш учун ишқаланиш ёрдамида ҳаракатга келган электронлар етарли бўлди. Бу билан олимлар ҳаракатланиш пайтидаги ишқаланишга сарфланган қувватнинг йиғиб олиниши ва қайта ишлатилиши мумкинлигини исботлашди. Олимлар яна йиғиб олинган қувват миқдори бевосита автомобиль оғирлиги ва унинг тезлиги билан боғлиқ эканлигини аниқлашди. Шундай экан наногенератор ишлаб чиқарадиган қувват транспорт воситасининг турига қараб ўзгариши мумкин.

Яна ўқинг:  Маҳсулотингиз калориялими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: