ВЕЛОСИПЕДЧИЛАР ШИКАСТДАН ХОЛИ

Статистик маълумотларга кўра АҚШда автоҳалокатга учрайдиган велосипедчилардан 40 фоизи ҳаракатланиш пайтида орқадан келаётган транспорт воситаси билан тўқнашишдан азият чекканлар. Мазкур кўнгилсизликларга чек қўйиш мақсадида “Garmin” компанияси велосипедчилар учун “Varia” радарини яратди.

Қурилма велосипедчини орқадан машина яқинлашаётганидан огоҳлантириш учун мўлжалланган ҳамда ҳайдовчилар эътиборини жалб қилиш учун орқа фонар функциясини бажаради.

“Varia” радари велосипед орқасига маҳкамланади. Бу радар датчик ёрдамида велосипедчини орқадан келаётган транспорт воситасидан хабардор қилиш учун велосипед орқасидаги 140 метрлик ҳудудни сканерлайди. Орқадан келаётган автомобиль ҳайдовчисининг эътибори автомобиль велосипедга яқинлашгани сари орқа фонарнинг тезлашувчи чақнашлари билан жалб қилинади.

Яна ўқинг:  Орол денгизи муаммоларини янги ташкил этилган жамғарма ечим бўладими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: