ТАРАҚҚИЁТНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ

Пойтахтимизда VIII инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркаси якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 19-21 май кунлари бўлиб ўтган VIII инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг юздан зиёд илмий ва таълим муассасалари, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ташкилотлари, ихтирочилар ва хусусий корхоналар томонидан тақдим этилган 600 дан ортиқ илмий-амалий ишланманинг 400 га яқини илк бор намойиш этилди.

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот фаолиятига кенг жалб этиш, уларнинг замонавий техника ва технологияларга бўлган қизиқишини кучайтириш, ижодий тафаккур ва яратувчилик салоҳиятини ривожлантиришга кўрсатилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Ярмаркада ёш олимлар, талабалар ва “Ёшларнинг инновацион ғоялари” республика кўрик-танлови ғолибларининг 70 та ишланмаси намойиш этилди. Шунингдек, ярмарка доирасида АҚШ, Германия, Италия, Франция, Япония, Греция, Польша, Россия каби давлатлар, қатор халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда журналистларни қизиқтирган саволларга мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Нотўғри қадам

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: