ЭКОЛОГИК НАЗОРАТ КУЧАЙТИРИЛДИ

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Гулистон маҳалласида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва жойларда жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда аҳолининг фаоллигини кучайтириш борасидаги долзарб вазифаларга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнида табиатдан оқилона фойдаланишнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилгани экологик муҳит мусаффолигини таъминлаш ва жамиятимизни барқарор ривожлантиришда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Семинарда мамлакатимиз экологик қонунчилигининг ўзига хос жиҳатлари, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, экологик назорат жамоатчи инспекторлари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий механизмларига оид мавзуларда маърузалар тингланди.

Ч. ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015-28)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: