“ТАЛАБАЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЯКУНЛАНДИ

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли ва ижтимоий фаол талаба-ёшлар фестивали якунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б. Ғаниев ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёшларнинг пухта билим олиши, ўз иқтидор ва қобилиятларини тўла намоён этиши, жамиятда ўз ўрнини эгаллашига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Талабалар фестивали” ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда. 2008 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказиб келинаётган мазкур фестиваль ёшларнинг талабалик даврини мазмунан янада бойитиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

Илмий-ижодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий, спорт-соғломлаштириш йўналишларини ўзида жамлаган мазкур форумда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан беш юз нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди.

Фестиваль доирасида йигит-қизлар турли соҳадаги билимларини бойитиш, ватанпарварлик туйғуси ва маънавиятни юксалтириш, жамоат ишларидаги фаоллигини рағбатлантириш, ўзаро илмий-ижодий ҳамкорлик муҳити, дўстлик алоқаларини шакллантиришга хизмат қиладиган қатор лойиҳаларда иштирок этди.

Тадбирда фаол иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Улар орасида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабаси Азиза Илёсхонова ҳам бор. У “Uz” доменини ривожлантиришда ёшларнинг ўрни” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида фаол иштирок этгани учун тақдирланди.

Фестиваль якунида таниқли эстрада хонандалари иштирокидаги концерт дастури ёшларга катта завқ бағишлади.

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Изланишга ундаётган рағбат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: