ТИЛ ЎРГАНИШДА САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ
Мамлакатимизда чет тилларини ўрганиш ва ўқитишни такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан мазкур йўналишда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар таҳсинга сазовор. Жумладан, мазкур муассаса ҳамда Буюк Британия кенгаши (British Council) томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, республика таълим муассасаларининг инглиз тили ўқитувчиларидан тўрт юз нафарга яқини саралаб олиниб, уларни Буюк Британиянинг нуфузли таълим марказларида малака ошириш курсларига юбориш режалари амалга оширилмоқда.
Яқинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида университет томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида профессор-ўқитувчилар томонидан атрофлича сўз юритилди. Ҳусусан, ЎзДЖТУ ҳузурида Чет тилларни ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш Республика илмий-амалий маркази ташкил этилди. Марказ 1-4 босқич талабаларининг 21 та модул асосида билим олишини назорат қилиб бормоқда. Шунингдек, Муассасада “Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли электрон журнал ва Интернет портали (www. fledu. uz) фаолияти йўлга қўйилган. Бу шарт-шароитлар ўқувчиларнинг самарали билим олиши, малакали мутахассис бўлиб етишилари ҳамда чет тилларини мукаммал ўрганишлари учун ёрдам беради.
Д. Муродова,
“Sog‘lom avlod” мухбири