ЖАВОҲИР – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ

Таиланднинг Паттайя шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Жавоҳир Синдоров олтин медални қўлга киритди.

Нуфузли мусобақанинг блиц – тезкор шахмат бўйича ўн бир ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида қатнашган Жавоҳир Синдоров етти партияда 6,5 очко жамғарган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ушбу йўналишдаги етти ёшгача бўлган ўғил болалар баҳсида қатнашган ёш шахматчимиз Акобирхон Сайдалиев етти имкониятдан беш очко жамғариб, жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди.

Яна ўқинг:  ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: