СПОРТЧИЛАРИМИЗ ҒАЛАБАСИ

Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича ўтказилган анъанавий “Странжа” халқаро турнирида боксчиларимиз муносиб иштирок этиб, 5 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

Турнирда ўттиздан зиёд давлатдан икки юз нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Ҳамюртларимиз Абдулла Қўчқоров, Шаҳобиддин Зоиров, Муроджон Аҳмадалиев, Рустам Тўлаганов ва Бектемир Мелиқўзиевлар барча рақибларидан устун эканликларини намойиш этиб, олтин медални қўлга киритишди.

Элшод Расулов, Фазлиддин Ғойибназаров ва Баҳодир Жалолов кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Исроил Мадримов бронза медалига лойиқ топилди. Мазкур халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Польшанинг Варшава шаҳрида дзю-до бўйича эркаклар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари битта олтин ва битта кумуш ҳамда учта бронза медални қўлга киритдилар.

Шарофиддин Лутфуллаев олтин медални қўлга киритган бўлса, Диёрбек Ўрозбоев мусобақанинг кумуш медали билан тақдирланди.

Ҳамюртларимиздан Ришод Собиров, Шарофиддин Болтабоев ва Шерали Жўраев ўз вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади.

Муҳаббат ТОЖИЕВА

Яна ўқинг:  ҲАМКОРЛИК САМАРА БЕРАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: