КЎЗЛАР ЮМУҚ ҲОЛАТДА ХОТИРА ЯХШИРОҚ ИШЛАЙДИ
Буюк Британиянинг Суррей университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида, бирор воқеанинг гувоҳи бўлган инсонлар кўзлари юмуқ ҳолда кўпроқ тафсилотларни эслай олишлари аниқланди.
178 нафар кўнгиллилар иштирокида ўтказилган мазкур тадқиқот давомида қатнашчиларга маълум воқеа акс эттирилган видео лавҳа кўрсатилган. Сўнгра кўз очиқ ва кўз юмуқ ҳолатда нималарни эслай олишларини синаб кўришган.
Ўтказилган сўровнома натижасида, инсон кўзи юмуқ ҳолатда кўпроқ воқеаларни эслай олиши маълум бўлган.