СПОРТЧИЛАРИМИЗНИНГ МУВАФФАҚИЯТИ
Чехияда енгил атлетика бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.
Мазкур мусобақада енгил атлетикачиларимиз умумий ҳисобда 5 та медални қўлга киритишган.
Узунликка сакраш бўйича спортчиларимиздан Азиз Омонов олтин, Руслан Қурбонов кумуш медални қўлга киритган бўлса, лангарчўпга таяниб сакраш баҳсларида Леонид Андреев олтин, баландликка сакраш бўйича Екатерина Воронина кумуш медалга лойиқ, деб топилди.
Яна бир тажрибали спортчимиз Анастасия Журавлёва узунликка сакраш бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада бронза медаль билан тақдирланди.