2015 ЙИЛДАН КУТАМИЗ
Жорий йилда спорт ихлосмандларининг зерикиб қолишига асос йўқ. Чунки, кириб келган йилимиз спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақаларга бой бўлиши кутилмоқда. Яна бир жиҳатни алоҳида айтиб ўтиш зарур, олимпиада ва футбол мундиал сингари катта форумлар асосан тоқ эмас, балки жуфт йилларда ўтказилади. Шундай бўлсада, ушбу йилдаги жаҳон ва қитъа миқёсида ўтказиладиган кўплаб турнирлар мухлисларга ҳаяжонли дақиқаларни ҳадя этиши тайин.
Марҳамат қилиб, ушбу йилда кутилаётган спорт анжуманлари билан танишинг:
- Футбол бўйича ўтказиладиган Осиё – 2015 мусобақаси.
- Катта теннис бўйича Австралия очиқ чемпионати. “Australia Open” Мельбурн шаҳрида бўлиб ўтади.
- Футбол бўйича ёшлар терма жамоалари ўртасида жаҳон чемпионати.
- Фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионати. Шанхай – 2015.
- Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати. Пекин – 2015.
- Илк бора ўтказилётган Европа ўйинлари мусобақаси. Баку – 2015.
- Ёзги Универсиада – Кореяда, қишгиси эса Испанияда бўлиб ўтади.
Т.ОРТИҚОВА тайёрлади