100 НАФАР ПОЛВОН 10 ВАЗН ТОИФАСИДА
Республика олимпия захиралари коллежида юнон-рум кураши бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ёш полвонлар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. Унда юртимиз спортчилари билан бирга Қозоғистон ва Тожикистондан жами 100 нафардан зиёд спортчи 10 вазн тоифасида беллашди.
Ушбу мусобақадан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда ёшлар ўртасида спортни, жумладан, юнон-рум курашини янада оммалаштириш, иқтидорли ёш спортчиларни қўллаб-қувватлашдир.
Турнирда спортчиларимиздан Достон Турсунбоев, Тўрабек Тиркашев, Зуфар Соҳибов, Жавоҳир Тоғаев, Саидшаҳром Мўминов, Шоҳрух Каримов, Абубакр Алимов, Акбар Икромов, Темурбек Мамажонов, Достон Саидқулов ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди.