ИЖОДКОРЛИК ЗАМИРИДАГИ МЕҲНАТ

Пойтахтимиздаги иқтисодиёт фанларига ихстисослаштирилган 160-давлат умумтаълим мактабида барча фанлар қаторида меҳнат дарслари ҳам ўзига хос қизиқарли ўтказилади.

Ҳозир сизларга байрам арчасини ясашни ўргатамиз. Яратувчанлик учун алоҳида маҳсулот шарт эмас, уйда ишлатилмайдиган мато ёки турли тесмалардан ҳам ёрқин нарсалар яратиш мумкин. Бунинг учун рангли атлас ленталар, мунчоқлар, қалин иплар ва игна керак бўлади. Биринчи квадрат шаклидаги мунчоқлардан игна ёрдамида ип ўтказиб, тугун ҳосил қилиб оламиз. Сўнг ленталар тўлқинсимон ҳолатда арча кўринишида тахланади. Ҳар бир тўлқин лента орасига мунчоқ териб чиқилади. Тасманинг бошланиши узунроқ, сўнг навбат билан қисқартириб борилади ва ҳар бир буклов орасига мунчоқ териб чиқилади. Сўнг илгак ҳосил қилиниб, тугилади. Тайёр бўлган безакни арчага ёки хоналарга илиб қўйилса, ўзгача кўрк бағишлайди.

Сожида БЕКМУРОДОВА,

ўқитувчи

Яна ўқинг:  Yil quvonchlari

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: