ФОНД фаолиятидан (2014/52)

ҚораҚалпоҒистон. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси мутахассислари томонидан Хўжайли тумани “Тозапас” қишлоқ врачлик пунктида 300 нафарга яқин аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 10-умумтаълим мактабида “Эрта турмушга чиқишнинг салбий оқибатлари”, “Қариндошга қуда бўлманг!”, “Скрининг текширувини биласизми?”, “ОИТС бу нима?” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

Тошкент. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Зангиота туманидаги “Хонобод”, “Тинчлик”, “Ўзгариш”, “Зангиота”, “Эркин” ҳамда Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилуви 446 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Навоий. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Навбаҳор тумани “Барқут”, “Ғужбоғтепа”, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи қишлоқ аҳолиси орасида тиббий маданиятни шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларни эрта турмушга беришнинг олдини олиш, қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш каби масалаларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда мавзуга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 5 та давра суҳбати ташкил этилди.

Наманган. Фонднинг ҳудудий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан ҳам Наманган шаҳар “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6-сонли оилавий поликлиникада 220 нафар вояга етмаган ўсмир ўртасида “Никоҳ ёшига етмаган қизларни шаръий никоҳ орқали эрта турмушга беришнинг олдини олиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Фонд томонидан мавзуга оид буклетлар тарқатилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” фонди матбуот котиби

Яна ўқинг:  Янги танлов, янги имконият

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: