БРАЗИЛИЯДА 2016 ЙИЛГИ ОЛИМПИАДА ВА ПАРАЛИМПИАДА ТИМСОЛЛАРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Бразилия фаунаси (ҳайвонот дунёси)ни ўзида мужассам қилган образ – кўриниши мушукни эслатувчи сариқ рангли жонзот Рио-де-Жанейрода бўладиган Олимпия ўйинларининг тимсолига айланди, дея хабар бермоқда “ТАСС”.

Паралимпия ўйинлари маскотини тайёрлашда эса мусобақа ташкилотчилари маҳаллий флора (ўсимлик дунёси)дан илҳом олишган – мусобақалар тимсоли этиб кўриниши дарахтни ёдга соладиган кўк-яшил мавжудот танланган.

Энди бразилияликлар интернетда ташкил этиладиган сўровнома ёрдамида 2016 йилда бўлиб ўтадиган ўйинларнинг рамзларига ном танлашлари керак бўлади.

Ҳозирча ном масаласида учта вариант бор, булар – Оба ва Эба, Тиба-Туки ва Эскиндим, шунингдек, Винисиус ва Том. Номлар қаторидаги сўнгги жуфтлик бразилиялик машҳур машшоқлар – Винисиус ди Морайс ва Том Жобим шарафига аталган.

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳридаги ёзги Олимпия ўйинлари 2016 йилнинг 5-21 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Яна ўқинг:  2016-ЙИЛГА КЕЛИБ, СМАРТФОННИ 30 СОНИЯДА ТЎЛИҚ ҚУВВАТЛАШ МУМКИН БЎЛАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: