ЖАРРОҲ РОБОТ

АҚШнинг Вандербильта университетининг муҳандис ва тиббиёт ходимлари инсон миясининг бош чаноғини очмасдан операöия қилиш имкониятига эга робот-жарроҳ яратишди.

Да Винчи (Da Vinci) деб номланган ушбу жарроҳ-робот қулай дизайн ва сўнгги технологик янгиликлар асосида яратилган. У жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун мўлжалланган бўлиб, икки қисмдан иборат. Биринчиси бошқарув учун мўлжалланган қисм бўлса, иккинчиси тўрт қўлдан иборат бўлиб жарроҳ вазифасини бажаради. Роботнинг қўллари стерилланган мато билан ўралган. Қўлларнинг бири тасвирга олиш ва уни узатишга мўлжалланган видео қурилма билан жиҳозланган. Оғирлиги ярим тоннани ташкил қилувчи Да Винчи бошқарув пультида ўтирган шифокорга амалиёт ўтказилаётган аъзони 3D тасвирда бир неча баробар яқинлаштириб кўрсатади. Бу эса ўз-ўзидан операöиянинг муваффақиятли ўтишига ҳисса қўшади.

Бу кашфиёт учун олимлар 5 йил сарфлашди. Энди робот мияни бош чаноғи орқали эмас, балки юз орқали операöия қилади.

Фарҳод БЕК

Яна ўқинг:  Ijtimoiy himoya namunasi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: