Xabarlar, yangiliklar, voqealar (2014/37)

Урганч шаҳрида шу йилнинг октябрь ойи охирида Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 5 августда қабул қилинган фармойишига биноан “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.

Пойтахтимизда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди. Бутунжаҳон кураш иттифоқи (UWW), Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз спорт курашлари ассоциацияси томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақада 100 дан ортиқ давлатдан 800 нафардан зиёд спортчи 24 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашмоқда.

Наманган темирйўл вокзалида замонавий андозаларда реконструкция қилинган савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида болаларни ёзги соғломлаштириш ташкилотчиларининг IV республика форуми бўлиб ўтди.

Яна ўқинг:  ФОНД фаолиятидан (2014/37)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: