ЗАМОНАВИЙ МАЖМУА
Қашқадарё вилояти Косон тумани “Гувалак” қишлоғидаги болалар спорти мажмуаси тарбияланувчилари орасидан чиққан мамлакатимиз чемпионлари, нуфузли халқаро мусобақалари ғолиблари сафи кенгайиб бормоқда.
Замонавий шарт-шароитга эга мажмуага малакали мураббийлар жалб қилинган. Бу ерда спортнинг 7 тури бўйича 629 ёш спортчи маҳорат сирларини ўрганмоқда. Бадиий гимнастика, миллий кураш, баскетбол, қўл тўпи, ўзбек жанг санъати, белбоғли кураш, эркин кураш бўйича машғулотлар юқори савияда олиб борилаётир. Спортчи ёшларнинг 474 нафарини қизлар ташкил этади.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ