АЁЛ ОМОН БЎЛСА, хонадон обод

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги “2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастур ҳаётга татбиқ қилина бошлади.

Мазкур қарорда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг аҳоли, айниқса, мустақил ҳаёт остонасида турган ёшлар орасида соғлом оила қуриш, соғлом фарзандларни дунёга келтириш ва тарбиялаш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш юзасидан Қўшма дастурини қабул қилиш вазифаси белгиланган.

Ана шу масала юзасидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан давра суҳбати ўтказилди.

– Мустақиллик йилларида юртимизда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг “Соғлом она – соғлом бола” миллий модели яратилди, – дейди Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Нилуфар Тожибаева. – Ҳудудларда замонавий тиббиёт муассасалари тармоғи, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган педиатрия, акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказлари, перинатал, скрининг ва туғруқхона мажмуалари, ҳудудий кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, 2 минг 958 та қишлоқ врачлик пунктлари ва 98 та оилавий поликлиникалар ташкил этилди. Уларда 8 минг 463 нафар оилавий шифокор, 17 мингдан зиёд ҳамшира фаолият юритмоқда. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ҳамкорликдаги фаолиятимиз эса аҳоли, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш борасидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариб, аёллар саломатлигининг яхшиланиши ва тиббий маданиятнинг ошишига ҳисса бўлиб қўшилади. Чунки она соғлом экан, оила соғлом бўлади.

Шунингдек, давра суҳбатида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида фонднинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадалари томонидан жорий йилнинг етти ойи давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 748 та қишлоқ ва 1 минг 590 та маҳалласидаги 15 минг 500 дан зиёд оиланинг ижтимоий шароити, болалар саломатлиги ўрганилганлиги ҳамда тиббий кўрик давомида аниқланган хасталиклар бўйича соғломлаштириш ишлари олиб борилганлиги таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э. Боситхонова иштирок этди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/35-36)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: