Кулгу-шифо (2014/29)
Бир омадли одам кўлдан олтин балиқ тутиб олди. У ўзига берилган учта тилак сўраш имкониятидан фойдаланмоқчи бўлибди:
– Шаҳарнинг энг қиммат ресторанида ўтиришни истайман!
– Бемалол!
– Дастурхон-чи? Ҳаммасини алоҳида айтиш керакми?
– Марҳамат!
– Нозу неъмат, ичкиликсиз зиёфат бўлмайди-ку, ахир?
Балиқчи мазза қилиб еди, ичди, хушнуд бўлиб, официантни чақирди:
– Олтин балиққа қойил! Дарвоқе, ўзи қани?
– Учта тилагингизни бажаргандан кейин, денгизга қайтиб кетди! Марҳамат, тўлов қоғозини олинг! Ҳаммаси бўлиб, 5 миллион 450 минг сўм бўлибди! Нақд тўлайсизми ёки пластик карточка биланми?!
Ф.Абдуллаев