Уй шароитида юзни оқартириш

Юз терисини қуёш, шамол ва совуқ таъсиридан асраш учун юзга тухум оқини суртиш лозим. Ушбу муолажа узоғи билан 10 дақиқа давом этади.

Баргизуб (зубтурум) ҳам юзни оқартириш хусусиятига эга. У яраларни тез битишига ёрдам беради.

Бунинг учун зубтурумнинг янги чиққан, йирик баргларидан олиб, худди ўсма каби қўлда сиқилади ва суви юзга суртилади.

Офтоб тиғида қорайган юз терисини илиқ сут билан артиш ҳам анча фойдалидир. Бунда нафақат тери озиқланади, балки юзингиз аъло даражада оқаради. Умуман олганда, сут маҳсулотлари – творог, сузма, қатиқ ҳам юз терисини озиқлантириб, таранглаштиради.

Юзнинг тиниқ бўлиши учун бақлажон суви билан артиш ҳам фойдалидир. Бундан ташқари, лимон суви кунора суртилса, юзни силлиқ қилади.

Юз терисини оқартирувчи ниқоблар:

50 грамм асалга 5 томчи лимон шарбати қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма эрталаб юзга суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювиб ташланади. Ушбу ниқоб юзни табиий равишда оқаришини таъминлайди.

***

Бир дона лимонни сиқиб, сувига 100 грамм асал қўшасиз. Уни музхонада сақлаб, ҳар куни эрталаб юз ювишдан олдин 10-30 дақиқа юзингизга суртиб қўйсангиз, ажинлар тушишининг олдини олади.

 

Н.Угламова тайёрлади

Яна ўқинг:  Уқалаш муолажаси билан юзларга оро берамиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: