Кулгу-шифо (2014/27)
Спорт буюмлари сотиладиган дўконда хотин эридан илтимос қилди:
– Дадаси, мана бу тренажёр, югуриш йўлакчасини олиб берсангиз … Мен ҳар куни шуғулланиб, бир ой деганда юқори синф ўқувчисига айланаман-қоламан!
– Азизам, – эътироз билдириб пичирлади эр. – Танлаганинг оддийгина югуриш йўлакчаси, вақт машинаси эмас!
* * *
Нарвонда туриб шифт бўяётган хотин телевизорда футбол кўраётган эрига деди:
– Дадаси, мабодо йиқилиб тушсам, танаффус пайтида “Тез ёрдам“га қўнғироқ қиларсиз-а?
Файзулла АБДУЛЛАЕВ