ХАЗОНЛАРНИ ЁҚМАЙЛИК

Мана юртимизга олтинга қиёсланган куз фасли ҳам кириб келди. Бундай дейилишига сабаб ўзингизга маълум. Хазонрезги пайти атроф-муҳит гўзал бир тусга киради, лекин шу гўзаллик ортида кўпгина нохуш воқеаларнинг содир бўлишига ҳам замин яратилади. Тўпланиб қолган хазонларни кўпчилик ташиб тозалаш ўрнига уни ёқиб юборишни ўзларига эп кўрмоқда. Бунинг ортидан эса қанчадан-қанча муаммолар юзага келиши мумкинлиги ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаяптилар. Ёнғиндан чиқаётган тутун биринчидан ҳавони захарласа, иккинчидан озгина эътиборсизлик туфайли ёнғиннинг кўп масофани эгаллаб кетишига, бунинг оқибатида ҳам моддий ҳам маънавий зарар кўришга олиб келади.

Шундай экан азиз ҳамшаҳарлар, эътиборли бўлайлик! Яшаб турган жойимизни озода тутиш билан биргаликда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига ҳам риоя қилайлик.

Қадрли ҳамшаҳарлар сизга яна шуни маълум қиламизки Ёнғин хавфсизлигининг “01” қисқа телефон рақами эндиликда “101” рақамига ўзгартирилди.

Х.Сафаров,

Ҳамза туман ИИБ ЁХБ инспектори

Яна ўқинг:  Ўз-ўзини йўқ қилиб юборувчи янги материал яратилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: