Банк сармоялари натижасида тадбиркорлар сафи ортмоқда

Юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар аввало инсон, унинг манфаати ва турмуш даражасини янада яхшилашга қаратилгандир. Олиб борилаётган бу каби иқтисодий ислоҳотларда республикамиз банк тизими ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Мана шундай ислоҳотлар самарасини республикамиз банк-молия муассасаларидан бири “Қишлоқ қурилиш банк” мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

“Қишлоқ қурилиш банк”нинг жорий йил ўтган даври мобайнидаги фаолияти давомида ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этиш билан бирга, банкнинг узоқ муддатли ривожланишига катта эътибор қаратилди.

Банкнинг капиталлашув даражаси ва депозитлар ҳажмининг ўсиши актив операциялар ҳажмини ошириш, хусусан, кредитлаш имкониятларини янада кенгайтиришга мустаҳкам замин яратмоқда.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури билан белгилаб берилган ишларни узвий давом эттирган ҳолда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятларини ҳар томонлама ривожлантириш, жумладан, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, сифатли банк хизматларини таклиф этиш борасида банк томонидан алоҳида тадбирлар амалга оширилиб борилмоқда.

Ўтган давр давомида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб‑қувватлаш мақсадида банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар 2013 йилнинг 1 июнь ҳолатига нисбатан 36,8 млрд. сўмга ортиб, 2014 йил 1 июнь ҳолатига 191,8 млрд. сўмни ташкил этди. Банк томонидан барча манбалар ҳисобидан ажратилган кредитлар ҳисобига 2271 та ишчи ўринлари яратилиши таъминланди.

Банк филиаллари томонидан 2014 йилнинг беш ойи давомида аҳолининг фаол қисмига ўз бизнесини ташкил этишлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган микрокредитлар миқдори 53,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2013 йилнинг 1июнь ҳолатига нисбатан 11,2 млрд. сўмга ошган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида республика аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини барқарор таъминлаш, ички истеъмол бозорини мамлакатда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, асосан қишлоқ жойларда замонавий, юқори унумли техника ва технология билан жиҳозланган қайта ишловчи ихчам корхоналарни барпо этиш, шу асосда янги иш жойларни ташкил қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида банк томонидан қарийиб 32,2 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди.

Яна ўқинг:  Hozirjavob

Хусусий тадбиркор Сардор Раҳимов бугун банкнинг молиявий кўмагида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

– Ҳукуматимиз томонидан мен каби ёш ишбилармонларга кўрсатилаётган ғамхўрлик туфайли бугун юртимиз иқтисодиёти ривожланмоқда. Тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредит асосида янги иш ўринлар яратилмоқда.

2013 йил август ойида нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Янгийўл филиалига мурожаат қилдим. Лойиҳам банк томонидан кўллаб-қувватланди ҳамда 70 млн. сўм миқдорида кредит олишга эришдим. Натижада, 7 нафар тенгдошларим ҳам доимий иш ўринларига эга бўлишди. Жорий йилда ишлаб чиқариш қувватини янада ошириб, янги иш ўринларини яратмоқчимиз – дейди ёш тадбиркор.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида банк мижозлари томонидан рақобатбардош, юқори сифатли ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва турларини кенгайтиришни рағбатлантириш, ички истеъмол бозорини улар билан бойитиш, тайёр ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқарувчи янги, маҳаллий корхоналарни ташкил этиш ҳамда мавжудларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш мақсадида банк томонидан 2014 йилнинг ўтган даврида ажратилган кредитлар ҳажми 39,9млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2013 йилнинг 1 июнь ҳолатига нисбатан 2179,3 млн. сўмга ортди.

– 2013 йилда “Олис осмон” номи остида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган хусусий корхона ташкил этдим. Термиз туманида ишга тушган корхонамизнинг ривожланишида ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қумқўрғон филиалининг молиявий кўмаги катта бўлди, – дейди хусусий корхона раҳбари Фурқат Нархамедов. Ўйлаб юрган режаларимни амалга татбиқ қилишга киришдим ва бизнес режамни пухта қилиб банкка мурожаат қилдим. Бизнес режам қисқа фурсатда мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди. Кўп ўтмай корхонамизга биноларни таъмирлашда қўлланиладиган махсус сувоқ материаллари ҳамда сувли бўёқ эмулсия ишлаб чиқариш учун 300 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Олинган кредит маблағи ишлаб чиқариш ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди ва 26 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Замонавий ишлаб чиқаришга эга бўлган корхонамизда ўтган 2013 йили банк кредити эвазига жами 772,7 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Туманимизга таклиф этаётган қурилиш материалларига бўлган талаб туфайли эса 24,9 миллион соф фойда олишга эришдик. Натижада 6 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирда “Олис осмон” хусусий корхонамиз Сурхондарё вилояти аҳолиси ҳамда қурилиш корхоналарини сифатли маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

Яна ўқинг:  JAVOHIRLAR SANDIG‘I

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида ташкил этилган “Дўстлик” масъулияти чекланган жамияти ҳам банкнинг кредити асосида бугун тошни қайта ишлашни ҳамда қум-шағал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

– 2013 йил сентябрь ойида ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Қашқадарё минтақавий филиалидан 830,0 млн. сўм миқдорида кредит олиб, жамиятнинг ишлаб чиқариш қобилиятини янада ривожлантирдик. Бугунги кунда ойига ўртача 2500 куб метр маҳсулот ишлаб чиқариб, намунавий лойиҳалар асосида барпо этилаётган уй-жой ва ижтимоий объектлар, қурувчи корхоналарга етказиб бермоқдамиз. Фойдаланилган кредит эвазига корхонада 5 та янги иш ўринлари яратилди, – дейди корхона раҳбари Фарҳод Нормаҳматов.

Мухтасар айтганда, ОАТБ “Қишлоқ қурилиш банк” жамоаси томонидан тадбиркорларнинг лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтираётган сармоялари иқтисодиётимизни янада ривожлантиришга, аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилади.

Банк матбуот хизмати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: