Аёл азиз
Аёл ва баҳор эгизак. Худди Фотима-Зуҳраларга ўхшайди. Чунки, уларнинг ўхшаш сифату жиҳатлари кўп: Гўзаллик, нафосат, майинлик, илиқлик, яшнаш-яшариш…
Лекин баҳор қисқа – уч ой, холос. Аёл эса олам баҳори, оиламиз баҳори. У асло хазон кўрмаслиги керак. Шу учун қовоғимиздан қор ёғиб, феъли совуқлик қилмай унга ҳамиша илиқ муомала-муносабатда бўлайлик!