Озод юрт болалари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди миллий журналистика, хусусан, юртимизда фаолият юритаётган босма ОАВ ривожи йўлида самарали фаолият юритиб келмоқда.

Соҳани моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир неча йилдан бери ўтказиб келаётган грант лойиҳалари танлови фикримиз тасдиғидир. “Соғлом авлод” газетаси ҳам “Инновацион технологияларнинг ёш соҳиблари 2010” ҳамда 2012 йилда “Озод юрт болалари” номли лойиҳалари билан иштирок этиб, давлат грантига эга бўлди. Таҳририят мазкур грант маблағларини мақсадли йўналтириш, юртимизда улғайиб келаётган ёш авлоднинг ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол бўлиб вояга етиши йўлида ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида газета саҳифаларида қатор танловлар эълон қилиб келмоқда. “Озод юрт болалари” кўрик-танлови шулар жумласидандир. “Менинг оилам” мавзусида расмлар, фотосуратлар, “Оилам – менинг қутлуғ боғим” мавзусида шеърлар, ҳикоялар, “Умидли спортчилар” йўналишида мамлакатимиз ва халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб келаётган ёшлар ҳақида ҳикоя қилувчи мақолаларни қамраб олувчи ушбу танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари бир йил давомида газета саҳифалари орқали ёритиб борилди.

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида “Соғлом авлод” газетаси таҳририяти томонидан “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди, “NESTLE” компанияси, Мирзо Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғи, “Иффатли келин” ўқув маркази ҳамкорлигида “Озод юрт болалари” хайрия тадбири ташкил этилди.

Унда умумтаълим мактабларининг фаол ўқувчилари, пойтахтдаги 24-“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ватанимизда тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни вояга етказиш масаласи доимий эътиборда эканини таъкидлади.

“Озод юрт болалари” лойиҳаси доирасида ўқувчи-ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш, ижодий фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган танловда уч юздан зиёд ўқувчи ва ёшлар иштирок этди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи чиқишлар намойиш этилди.

Халқимиз эъзозидаги санъаткорлар, болалар ансамбллари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Ф.ТОЛИПОВ

Яна ўқинг:  Оқчорлоқ чорловлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: