Топқир болакай
Бувим ошхонада иш қилаётганларида тўғраётган сабзавотлари, идиш-товоқлар “ҳа” деб тушиб кетаверса, “Кимдир шошиб келаётганга ўхшайди”, дерди.
Бир куни 4 яшар Жавоҳир ўйинқароқлик қилиб қўлидаги пиёлани тушириб, синдириб қўйди. Бувисининг важоҳатли қарашидан чўчиган Жавоҳир “Уйимимзга кимдир шошиб келаётганга ўхшайди”, деди. У бу гапни ўрнида топиб гапирганини доим кулишиб эслаб юрамиз.