МТМда беллашув

Болалар турли ўйинлар орқали дунёни англайди. Ўйин уларни ҳам жисмонан, ҳам маънан етук бўлишига ҳисса қўшади.

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган 328-МТМда “Соғломжон – полвонжон” шиори остидаги мусобақа ҳам ана шу эзгу мақсадларни кўзлаган ҳолда ўтказилди. Тайёрлов гуруҳидаги болалар: “Чемпионлар” ва “Эльбурс” номи билан икки гуруҳга бўлиниб, ўзаро куч синашишди. Ташкил этилган мусобақа шартлари бир-биридан қизиқарли ва шиддатли тарзда ўтиб, болажонлар беллашув орқали ўзларининг нечоғли эпчил ва чаққон эканини намоён этишди. Спорт байрамига таклиф этилган маҳалла фаоллари, ота-оналар сўзга чиқиб, болажонлар томонидан тайёрланган қувноқ беллашув ҳақида ўзларининг илиқ фикрларини билдиришди.

Тадбир сўнггида муассаса раҳбарияти томонидан иштирокчи болажонларга эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳноза КАРИМОВА

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: