ДИЛКАШ ЛАҲЗАЛАР

Яқинда, пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган 322-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан болаларнинг севимли нашрига айланган “Ғунча” ва “Гулхан” журналлари ходимлари иштирокида адабий-бадиий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув бошланғич синф ўқувчиларининг тил байрамига ҳамда она Ватанга бағишланган шеърларни ёддан айтиб бериш билан бошланади. Санъатга қизиқадиган ўқувчилар эса Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асаридан қисқа саҳна кўриниши намойиш қилишди ва келган меҳмонлар, ўқувчилар олқишига сазовор бўлишди. “Гулхан” журнали бўлим муҳаррири Муҳаббат Ҳамидова журнал фаолияти, таълим-тарбия ҳақида тўхталиб ўтди. Топишмоқли шеърларни ўқиб, ўқувчилар ўртасида савол-жавоб ўтказилди. “Ғунча” журнали масъул котиби Гўзал Матёқубова журналда чоп этилган қизиқарли ҳикояларни, бўлим муҳаррири Заҳро Ҳасанова эса шеър ва топишмоқлардан намуналар ўқиб беришди. Учрашув савол-жавоб тарзда давом этиб, фаол ўқувчилардан Наврўза Абдураимова, Эъзоза Муҳиддинова, Отабек Худойназаров, Нигина Маматқулова ва бошқалар журнал ходимлари томонидан тақдим этилган совғалар билан мукофатландилар.

Шаҳноза КАРИМОВА

Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: