Cоғлом, аҳил оила – озод ва обод юрт пойдевори

“Соғлом бола йили” Давлат дастурида мустақил ҳаёт қуриш остонасидаги ёшларнинг никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан тўлиқ ўтишини таъминлаш, бу борадаги тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, тўй-маросимларда исрофгарчиликларга йўл қўймаслик, оилада ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат муҳитини, юксак маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим вазифа сифатида белгиланган.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Энг намунали оила” республика кўрик-танловида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган оилалар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Боситхонова сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида оиланинг ҳуқуқий манфаатларини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоялаш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш масаласига доимий эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди.

Танлов якунига кўра, Нукус шаҳридаги 7-“Шоирлар овули” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Буркит Пиязов оиласи, Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Ҳофқориён” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Мақсуд Норов оиласи, Фар­ғона вилояти Бешариқ туманидаги ­“Тошариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Муроджон Юсупов оиласи ғолиб деб топилди. Шунингдек, ўндан ортиқ йўналиш бўйича совриндорлар аниқланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик сов­ғалари топширилди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Тўкинлик тежамкорликда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: