Кичкинтойларнинг севимли маскани
Юртимиз келажаги – соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаб, уларни ақл-заковатли қилиб вояга етказишда таълим ва тарбиянинг бошланғич тизими – мактабгача таълим муассасасининг ўрни ниҳоятда муҳим.
Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Ягона ширинтой” номли 395-сонли мактабгача таълим муассасасида ҳам болажонларимизнинг соғлом ва зукко бўлиб камол топишлари учун етарли шарт-шароитлар мавжуд. Айни пайтда МТМда 362 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Муассасада машғулотлар уч тилда олиб борилиб, тарбияланувчиларнинг атроф-олам ҳақидаги тасаввурларини бойитиш мақсадида 12 та махсус тўгараклар ташкил этилган. Гулноза Ғофурова, Муҳаббат Ҳидоятова, Муяассар Жўраева каби тажрибали тарбиячиларнинг иш услубларини намуна сифатида эътироф этиш мумкин.
М.Толипова