Фарзанд саломатлиги – бебаҳо

“Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ҳам салмоқли ишларни амалга ошираётир. Хусусан, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ёрдам бериш, ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш, ногирон болаларни соғломлаштириш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш борасида қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.

Шу мақсадда, жамғарма томонидан ишлаб чиқилган бемор болаларни чет эл нуфузли клиникаларида даволаш махсус дастури доирасида бу йил февраль ойида 13 нафар бола жамғарма томонидан Германияга даволаниш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ҳамкорликнинг давоми сифатида жорий йилнинг 3-10 апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 мартдаги Дастури доирасида Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти мутахассислари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Бухоро ҳамда Хоразм вилоятларида, шунингдек, 8-9 апрел кунлари Фонднинг тиббий-ижтимоий марказида Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги бемор болалар тиббий кўрикдан ўтказилди.

– Ўзбекистонда аҳоли соғлиғини сақлаш, таълим-тарбия, маданий-маърифий соҳалар тараққиётига бемисл эътибор қаратилаётганидан билиш мумкинки, бу юртнинг келажаги буюк, – дейди Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти гуманитар лойиҳалар бўйича координатори Лиза-Католина Ноотхофф. – Гапим тасдиғи сифатида ҳали ҳеч бир давлатда болалар саломатлиги давлат сиёсати даражасига кўтарилмаганини алоҳида таъкидлашни истардим. Мамлакатингизда тиббиётнинг турли йўналишлари она ва бола саломатлигини асраш, айниқса, лаб-танглай ва ортопедик жарроҳлик амалиёти жадал равнақ топмоқда. Болаларни соғломлаштиришга оид ушбу дастур ҳар икки мамлакат шифокорлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш имконини бераётгани аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоиз, жисмоний ҳолати оғир деб топилган бемор болалар жорий йилнинг август ойида Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниш учун 6 ойдан 3 йилгача бўлган вақтга жўнатилади.

Баҳодир ҲАЛИМОВ,

“Sog‘lom avlod” muxbiri

Яна ўқинг:  Фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган муҳим ҳужжат қабул қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: