ФАРЗАНДИМГА

Ҳаётим қувончи умидим ўзинг,

Ўғлимсан, қизимсан ёруғ юлдузим.

Туну кун тилайман бахту камолинг,

Юртга содиқ бўлсанг ёруғдир юзим.

Негаки интилсам сен учун дейман,

Юрагим парчаси, сочинг силайман.

Қайғурсанг дунё тор, қувонсанг шодман,

Соғ-омон ўсишинг дилдан тилайман.

Касбли-корли бўлгин юрт ардоғида,

Шиор қил, доимо аъло ўқишни.

Ким бўлма ҳаётда унутма зинҳор,

Асл инсонлардек яшаб ўтишни.

Ҳакима Избосарова

Яна ўқинг:  РУҲ ТАБИБИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: