“Қаторда норинг бўлсин”
“Анжи” клуби бош мураббийи Гус Хиддинк “Зенит”га қарши кечган ўйиндан сўнг ўзининг фикрларини билдириб ўтди.
“Жуда кучли жамоага қарши ўйин ўтказдик. Натижани бизнинг фойдамизга ёзсак бўлаверади. Сабаби, ҳисобда биз ортда бораётган эдик.
Ҳакамга келсак, у кўплаб вазиятларда адашди. Бизда бир вазиятда пенальти бор эди. Йўқотишлар таъсирини ўтказмоқда. Масалан, Одил Аҳмедов: у яккакурашларда тўпни олиб қўйишга уста, айниқса майдон марказида. Бундан ташқари Самюэль Это’о ва Мубарак Буссуфаларсиз бизга кескинлик ва ақл билан ўйнаш етишмади”, — дейди Хиддинк.
Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов якшанба куни жароҳатини чуқур тиббий текширувдан ўтказиш учун Германияга учиб кетди.