Хушхабар, рақамлар (2014/4)
2014 йил юртимизда МДҲ мамлакатларида ўхшаши бўлмаган, халқаро стандартлар бўйича энг юқори, яъни, тўртинчи даражали ҳисобланадиган кўп тармоқли махсус болалар шифохонаси Корея Республикаси ҳукуматининг 103 миллион доллар миқдоридаги маблағи ҳисобидан барпо этилади.
Мазкур шифо маскани 250 та даволаш ўрнига ва бир кеча-кундузда 200 нафар болани қабул қила оладиган поликлиникага эга бўлади.