Неъматни борида қадрлайлик

Ҳаётимизга янгидан-янги замонавий технологияларнинг кириб келиши боис, бугунги кунимизни электр энергиясиз тасаввур этолмаймиз.

Юртимизда электр энергетикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Афсуски, баъзан истеъмолчилар ўртасида электр энергияси тўловларини ўз вақтида амалга оширилмаслик ҳолатлари учраб туради. Таъкидлаш лозимки, электр қуввати ишлаб чиқариш учун сарфланадиган ресурслар қанча кўп бўлмасин, бироқ улар чекланган. Шу сабабли бу неъматни борида қадрлаб, уни беҳудага ишлатмаслик лозим. Ноқонуний йўллар билан электр энергиясидан фойдаланиш, унинг истеъмолига нисбатан эътиборсизлик давлатимиз иқтисодиётига зарар етказишини унутмаслик зарур. Агарда етказилиб берилаётган электр энергиясидан фойдаланганлик учун тўланиши лозим бўлган тўловлар ўз вақтида амалга оширмаса, шунингдек, ножўя хатти-ҳаракат ёки қонунбузарлик ҳолатлари аниқланса, бундай шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Дурбек МАҚСУДОВ,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Тошкент шаҳар бўлими инспектори

Яна ўқинг:  Жамғарма фаолиятидан (2012-43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: