Фойдали маҳсулотлар

Нонуштага тановвул қилинган хуштаъм творог ёки йогурт қувват билан таъминлайди ва модда алмашинувини яхшилайди. Абу Али ибн Сино ҳам ўз даврида сут ва қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш узоқ яшашнинг гарови эканлиги ҳақида айтиб ўтган. Буюк рус олими Мечников эса бунинг ҳақиқат эканлигини ўтган асрдаёқ исботлаб берганди. Ўшанда лактобациллалар билан ивитилган сут маҳсулотлари “Мечников қатиғи” деб аталганди. Бизнинг давримизда ҳам йогурт тайёрлаш учун томизғи сифатида булғор таёқчалари ва термофил стрептококклардан фойдаланилади. Сут қатиқ замбуруғи ёрдамида ивитилганда чучук қатиқ — кефир ҳосил бўлади.

Айни вақтда эса баъзи сут ва қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда “ҳаёт учун” деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди, озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юрак фаолиятига ҳам ижобий таъсир этади…

Қамара ЖАЙЛОБОВА,

1-Республика тиббиёт коллежи “Даволаш иши” бўлими ўқувчиси

Яна ўқинг:  Ичак яллиғланиши юрак хуружи хавфини оширади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: