ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига  қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги  “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка қарши курашиш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

“Рақамли Ўзбекистон” бошқаруви марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази томонидан “ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар” мавзусида халқаро мутахассислар иштирокида илмий-амалий анжуман ўтказилди. 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган мазкур тадбирда соҳага рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар борасидаги масалалар кўриб чиқилди.

Фарруҳ ҲАМРАЕВ,

Республика “ОИТСга қарши курашиш маркази” эпидемиологик мониторинг бўлими раҳбари:

– Бугунги  халқаро анжуман биз, мутахассислар учун соҳада замон талаби бўлган рақамлаштириш, инновацияларни жорий этиш ҳамда аниқ маълумотларга асосланган қарорларни қабул қилиш имкониятини яратади. Бугунги тадбирдан мақсад, дунё миқёсида соҳа мутахассислари бирлашган ҳолда, ОИТСга қарши курашиш тизимида касалликни бартараф этиш ва бунинг учун илғор ютуқларга эришишдан иборат. Муҳими, дунё миқёсида ОИТС/ОИВнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларга ечим излаш, фикр алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Винера БАРОТОВА,

Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази раҳбари:

– Бугунги кунда мамлакатимизда “Идоралараро телемедицина” хизматларини ривожлантириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Тизимда фармацевтика маҳсулотларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш ахборот тизими яратилиб, ишга туширилди. “Лаборатория” ахборот тизими йўлга қўйилди. Соҳадаги статистик маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва сақлаш, уларнинг ҳисоботини юритиш электрон ахборот тизими орқали автоматик шаклланишига эришилди. Шунингдек, миграцияда бўлган фуқароларимизни масофадан туриб рўйхатга олиш ва улар даво чоралари билан қамраб олишнинг йўлга қўйилгани соҳада рақамлаштиришнинг йўлга қўйилгани натижасидир.

Ҳа, бугунги кунда мамлакатимизда ОИТСга қарши курашишда ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини олиб бориш, реал вақт режимида дори воситалари, тест-тизимлари ва бошқа воситалар ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилгани янгиликлардан биридир. Ахборот тизими “Электрон ҳукумат” тизимининг интеграция платформаси орқали, Давлат персоналлаштириш маркази, қон қуйиш, наркология, психиатрия хизмати  ўртасида идоралараро интеграция амалга оширилди. Натижада, ОИВ билан яшовчиларнинг миграция, доимий ва вақтинча яшаш манзили, оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотлар электрон тарзда олиниб, уларга ўз вақтида шифокор назоратини тайинлаш, эрта даволашни бошлаш ва ОИВга тиббий текширув билан қамраб олишда амалий ечим бўлиб хизмат қилмоқда.

Яна ўқинг:  Болаларнинг соғлиғини асранг

Мазкур ахборот тизими Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизими билан интеграция қилинган. 18 ёшгача бўлган ОИВ инфекциясига чалинган болаларга тайинланадиган нафақалар автоматик тарзда белгиланиб, нафақа олишда юзага келаётган қийинчиликлар барҳам топди.

Энг муҳими, соҳани рақамлаштириш орқали, аниқ маълумотларга асосланган ҳолда қарорлар қабул қилиш имконияти яратилди.

Марям АҲМЕДОВА,

журналист

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: