Болажонларга шодлик улашиб…

Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилган арча байрами болажонларга бир олам қувонч бағишлади.

 “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент шаҳар ҳудудий филиали ва Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш маркази ҳамкорлигида ўтган тадбирда ёш тадбиркор Гўзал Тожимирзаева кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган болажонларга  ўйинчоқлар, Янги йил совғаси жамланган пакетлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

– 18 ёшимдан буён тадбиркорлик қиламан. Бугунги кунда металлургия ва қурилиш соҳаси билан боғлиқ корхонада бизнесни ривожлантириш директориман. Ёшлигимдан, агар етарлича имкониятга эга бўлсам, албатта ёрдамга муҳтож қийналган оилалар ва боқувчисини йўқотган болаларга меҳр улашиб, уларни моддий қўллаб-қувватлашни ният қилганман. Бугун ОИТСга чалинган болажонларга Янги йил байрами хурсандчилигини улашганимдан мамнунман, – дейди Гўзал Тожимирзаева.  

Тадбирда Қорбобо ва Қорқизнинг даврага кириб келиши, Тошкент шаҳар маданият уйи томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ҳамда Қорбобо лойиҳаси асосида олиб борилган турли ўйинлар болажонларга янги йил шукуҳини олиб келди.

Болажонлар ва уларнинг оилаларига моддий кўмак ва руҳий кўтаринкилик бахш этган тадбир якунида марказнинг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари Шаҳодат Қобилова ҳомий ва ҳамкорлар, шунингдек, бошқа ходимларга ташаккурнома ҳамда фахрий ёрлиқлар топширди.

Дилобар ТОИРОВА,

 Тошкент шаҳар ОИТСга қарши

курашиш маркази эпидемиологи

Яна ўқинг:  Тиббий кўрик – саломатлик омили

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: