Нонушта – кунлик овқатланиш рационининг энг муҳим қисми. Шу сабабли дунё диетологлари эрталабки тамаддини мутлақо канда қилмасликни тавсия этади. Албатта бунинг қатор муҳим сабаблари мавжуд.
Айтиш лозимки, нонушта кун бўйи инсонни энергия ва зарур озиқ моддалари билан таъминлайди. Бу эса уни эътиборсиз қолдирмасликнинг асосий сабабларидандир.
Шунингдек, нонушта кишига кун давомида жисмоний ва руҳий қувват бағишлаб, кайфиятни кўтаради. Иммунитет тизимини мустаҳкамлаб, миянинг самарали ишлашини таъминлайди.
Инсон, энг аввало, уйғонгандан сўнг, бир стакан илиқ сув ичиши лозим. Агар истаса, унга лимон шарбати қўшиш ҳам мумкин. Бу танани уйғотади, ичакларнинг тўғри ишлашига ёрдам беради. Қолаверса, овқат ҳазм қилиш ва эндокрин тизимлар биринчи таомга тайёрланади.
Сув ичгандан сўнг тахминан ярим соатдан кейин тамадди қилиш керак. Кўпчиликни энг мақбул нонушта вақти соат нечада бўлиши қизиқтиради. Албатта, бу савол индивидуал хусусиятга эга бўлиб, ҳар бир инсоннинг турмуш тарзига боғлиқ. Бироқ соат 7:00 дан 9:00 гача бўлиши мақсадга мувофиқ.
Баъзи инсонлар эрталаб нонушта қилишни ёқтирмайди. Кимдир иштаҳам йўқ деса, яна кимдир қорни очмаганини айтади. Бироқ бу яхши эмас ва улар бу одатга қарши курашиши лозим. Қарабсизки, икки ҳафта ўтгач, тананинг ўзи эрталаб ундан овқатлантиришни сўрайди.
Нонуштада гречка, жўхори уни, арпа, тариқ солинган ва сув ёки сутда тайёрланган бўтқалар ейиш жуда фойдали. Сабаби, улар таркибида етарли миқдорда углеводлар бўлиб, ошқозонни тезда тўйинтиради ва узоқ вақт очликни ҳис қилмасликка ёрдам беради. Тухумни қовурилган ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилиш ҳам кун бўйи танани керакли витамин ва минераллар билан таъминлайди.
Шунингдек, кам ёғли творог, сут, кефир, табиий йогурт ичиш организмни кўп миқдорда озуқа моддалари, Д витамини, калий ва кальций билан тўйинтиради. Озишни истайдиганлар, кам ёғли сут ичишлари мақсадга мувофиқ. Қолаверса, нонуштада ёғсиз мол, товуқ, курка ва балиқ гўштидан тайёрланган
таомларни танаввул қилиш кишига ажойиб тўйинганлик ҳиссини беради.
Гули ШАЙХОВА,
Тошкент тиббиёт академияси
Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси
кафедраси профессори
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
