ФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИ

Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабда фан ойлиги муносабати билан адабиёт, рус ва инглиз тиллари ойлигининг ёпилиш фестивали бўлиб ўтди.

Ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги ижодий чиқишлари, театр кўринишлари, хорижий тилдаги куй-қўшиқлар, таниқли ёзувчиларнинг асарларидан саҳна кўринишлари билан ранг-баранг тарзда ўтган тадбир барчада яхши таассурот қолдирди. Бундан ташқари, мактабда викторина ва очиқ дарслар ҳам  ўтказилди.

Ушбу фестивал ўқувчиларда нафақат фанга қизиқиш, балки қўшимча адабиётлар, луғатлар, маълумотлар билан мустақил ишлаш истагини ўйғотиш,  шахсий характерни ривожлантиришга  ҳам хизмат қилади.

Фан ойлиги нафақат ўқувчиларга, ўқитувчиларга ҳам масъулият, ўз касбига садоқат ҳамда фанларнинг аҳамиятини яна бир бор англашга имконият яратади.

Марям АҲМЕДОВА

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2015–44)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: