Оғиз ҳидланиши (галитоз) нима сабабдан юз беради?

Катта ёшдагиларнинг ҳар тўрттадан биттасида галитоз доимий тарзда кузатилади. Кўпинча одам нохуш ҳидга тез кўникади ва кейинчалик уни умуман сезмайдиган бўлиб қолади. Муаммодан хабари борлар эса одамлардан ўзини олиб қочишга уринади ёки руҳан тушкунликка берилиши ҳам мумкин. Оғизда нохуш ҳид пайдо бўлдими, зудлик билан унинг сабабини аниқлаш ва даво чораларини қўллаш лозим.


Овқат қолдиқлари тишлар, милклар, милк четлари ва тилда яшовчи бактериялар таъсирида чириб, ёқимсиз ҳид чиқаради.

Тиш тошлари ва бактерияларнинг жуда кўплиги, тиш протезининг унчалик тоза бўлмаслиги ҳам галитозга олиб келиши мумкин. Баъзи дориларни ичиш сўлак безларининг касалланишига сабаб бўлади, бунинг оқибатида эса оғиз қуриши юзага келади. Бунда оғиз бўшлиғида сўлак етишмайди, қарабсизки, оғиздан ёқимсиз ҳид анқийди.

Тишларингиз тозалигидан ярқираб кетган, тилингиз ҳам ҳақиқий мусаффоликдан баҳраманд бўлишига қарамай, нохуш ҳид сизни ҳамон тарк этмаслиги мумкин. Бунга тановул қилинган озиқ-овқатлар сабаб бўлиши мумкин.
Пиёз, саримсоқ пиёз ёки бошқа кучли ҳидга эга озуқалар истеъмол қилинса, 72 соатгача уларнинг ҳиди инсон нафасида сезилади. Кофе каби ичимликлар ҳам нохуш ҳидларга сабаб бўлади. Шунингдек, тамаки чекиш нохуш ҳид ва оғиз қуришига олиб келади.

Агар оғзингиздан бот-бот нохуш ҳид келаётган бўлса, одатда у бирор хасталикнинг белгиси бўлади. Шу боис, бундай вазиятда оилавий шифокорга мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.

Мирафзал ИРХАНОВ,

стоматолог-шифокор

Яна ўқинг:  ЧАҚАЛОҚЛАР ПАРВАРИШИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: