Ўткир юқумли ичак касалликларининг олдини қандай оламиз?

Ёз – пишиқчилик, тўкинлик фасли. Бозорларда сотилаётган турли хил ҳўл мевалар, сабзавотлар, кўкатлар инсон организми учун фойдали бўлиб, керакли витаминлар билан таъминлайди, куч-қувват, саломатлик бахш этади, дастурхонимиз кўркини очади. Аммо ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишда санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмаса, ўткир юқумли ошқозон ичак касалликлари билан хасталанишга олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, фуқаролар томонидан санитария талабларига жавоб бермайдиган шароитда тайёрланиб, бозорларда, шох кўчалар бўйида ва аҳоли гавжум жойларда сотилаётган чанқовбосди ичимликларни ичиш ҳам кишида турли хил ўткир юқумли ичак касалликлари билан хасталаниш ҳавфини туғдиради. Сабаби, бу касаллик қўзғатувчилари, яъни микроблар ювилмаган ҳўл мевалар, сабзавотларда, ифлосланган озиқ-овқатлар маҳсулотларида, ариқ ва анҳор сувларида кўп­лаб учрайди. Ҳовли ва кўчалардаги, бозорлардаги чиқиндихоналардан кундалик йиғиладиган чиқиндилар ўз вақтида олиб чиқиб кетилиши таъминланмаса, касаллик қўзғатувчилари ҳамда уларни ташувчи бўлмиш пашшалар кўпайиши учун қулай шарт-шароитлар яратилади ва касаллик қўзғатувчилари аҳоли яшаш жойларида пашшалар ёрдамида тез тарқалади.


Ўткир юқумли ичак касалликларига дезинтерия, қорин тифи, паратифлар, сальмонеллез ва бошқалар киради. Бу касаллик микроблари билан ифлосланган озиқ-овқат маҳсулотлари, қайнатилмаган ариқ суви орқали соғ кишига юқиши мумкин.


Ўткир юқумли ичак касалликларини тарқатувчи манба, ичак касалликлари билан касал бўлган беморлар ёки бацилла ташувчиларидир. Улар сийдик, нажас билан атрофга кўп­лаб юқумли ичак касалликлари микробларини ажратадилар.
Касалликларнинг юқишига ифлосланган қўл, овқат ва мева сабзавотлар, сув, пашшалар сабаб бўлди.
Ўткир юқумли ичак касалликларининг белгилари қуйидагилардир:
Ўткир юқумли ичак касалликлари билан касалланганларда бадан зирқирайди, дармон қурийди, иштаҳа йўқолади, қоринда оғриқ пайдо бўлади, бош оғрийди, тана ҳарорати кўтарилади, айрим ҳолларда қайт қилиш ва тез-тез ич кетиши кузатилади.


Шунинг учун, ўткир юқумли ичак касалликлари билан касалланмай десангиз қуйидаги санитария-гигиена қоидаларига қатъиян риоя қилишни унутманг:


– шахсий гигиена қоидаларига пухта риоя қилган ҳолда овқатланишдан олдин албатта қўлларни совунлаб ювиш лозим. Ҳўл мева ва сабзавотларни ҳамда кўкатларни водопровод сувида ювиб тстеъмол қилиш керак;
– номаълум шахслар томонидан санитария талабларига риоя қилмасдан тайёрлаб бозорларда, кўчалар бўйида ва аҳоли гавжум тўпланадиган жойларда ноқонуний равишда сотилаётган озиқ-овқатларни, турли хилдаги чанқовбосди ичимликларни истеъмол қилманг;
– махсус чўмилиш учун ажратилмаган жойларда, яъни кўлмак сувларда ва фаввораларда чўмилманг;
– уйда, кўчада, жамоат жойларида ҳамда бозорларда тозаликка ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг, чиқиндихоналардан йиғилган кундалик чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини таъминлаш;
– юқумли касалликлар тарқатувчи ҳашарот ва пашшаларга қарши курашиш;
– касалликнинг бошланғич аломатлари, яъни ҳолсизланиш, қорин соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, кўнгил айниши, ич кетиши ва тана ҳароратининг кўтарилиши пайдо бўлганда зудлик билан шифокорга мурожат қилинг.
Ушбу айтиб ўтилган санитария-гигиена қоидаларига риоя этиш билан Сиз ўзингизни ва сиз билан мулоқотда бўладиган кишиларни ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликлари билан касалланишдан сақлаган бўласиз.

Гулбаҳор ЗУБАЙДУЛЛАЕВА,

Яна ўқинг:  Қадрига етган қувватга тўлар

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Олмазор туман бўлими эпидемиология бўлими мудири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: